«шавкат хамраев» тегли мақолалар


Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади
23 октябр 2023, 14:38

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади

Икки йил давомида Ўзбекистонда давлат бюджетидан сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ($2,54 млрд давлат қарзини ҳисобга олмаганда) ажратилди, аммо бу вақт ичида сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади. Соҳага 2024 йилда яна 1,7 трлн сўм ва 300 млн долларлик кредит ажратиш режалаштирилган.

Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда 1, дунёда 13-ўринда — сув хўжалиги вазири
6 июл 2023, 18:23

Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда 1, дунёда 13-ўринда — сув хўжалиги вазири

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13-ўринда турганини маълум қилди. Айни вақтда мамлакатдаги суғориладиган майдонларнинг 28 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий қилиб бўлинган.

Ўзбекистон сув вазири Қўштепа канали орқали Афғонистон Амударёдан қанча сув олиши мумкинлигини маълум қилди
26 июн 2023, 18:10

Ўзбекистон сув вазири Қўштепа канали орқали Афғонистон Амударёдан қанча сув олиши мумкинлигини маълум қилди

Афғонистон Қўштепа канали орқали 600 минг гектар ерни суғормоқчи экани ҳақидаги гаплар асоссиз. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевнинг айтишича, «Толибон» тахминан 300 минг гектарни суғормоқчи, бунга 4−5 млрд куб метр сув етади. Ўзбекистон мана шу миқдор сақланиб қолишига интилади.

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида
23 июн 2023, 12:09

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида

Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири
22 июн 2023, 19:18

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири

Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)
21 июн 2023, 22:47 1

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди
16 ноябр 2020, 14:50

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди

Президент сув хўжалигини вазири Шавкат Хамраевни Қашқадарёдаги ирригация ва мелиорация ишлари ҳолати учун танқид қилди. Шавкат Мирзиёев унга вилоят сув хўжалиги раҳбарларини ишдан олиш ва ишлайдиган одамларни қўйиш бўйича топшириқ берди. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳам давлат раҳбаридан танбеҳ эшитди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг